
Американинг «Amazon» компанияси асосчиси Жефф Безоснинг хотини Маккензи Безос ажрашгандан кейин 69 миллиард доллар олиши мумкин, деб ёзмоқда «Bloomberg».
Шундай қилиб, Маккензи Безос дунёдаги энг бадавлат аёлга айланиши мумкин. Ҳозирда дунёдаги энг бадавлат аёллар рўйхати биринчи поғонасини «L`Oreal» компанияси асосчисининг невараси Бетанкур Майерс эгаллаб келмоқда. Унинг бойлиги 45,6 миллиард долларга баҳоланади.
Безослар ажрашиш ҳақида «Twitter» саҳифасида маълум қилишди. Улар молу-мулкни қандай бўлишишларини айтишмаганди. Лекин ҳуқуқшунослар фикрича, бойлик тенг-баравар бўлинади.
«Bloomberg» Безоснинг бойлигини 137 миллиард долларга баҳолади. «Forbes» журналига кўра эса, «Amazon» компанияси раҳбари Жефф Безоснинг бойлиги 150 миллиард долларни ташкил қилади.
Манба: sputniknews-uz.com «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар