20:45 / 12.01.2019
5 538

Дунёдаги «энг ақлли» мамлакатлар эълон қилинди

Дунёдаги «энг ақлли» мамлакатлар эълон қилинди
Vouchercloud портали тадқиқотчилари дунёдаги «энг ақлли» 25 давлат рўйхатини эълон қилди. Рўйхатни тузишда Нобель мукофоти лауреатлари сони, аҳолининг ўртача IQ даражаси ва мактаблардаги ўзлаштириш ҳисобга олинди.

Рўйхатда биринчи ўринни Япония эгаллади. Кунчиқар юрт учала кўрсаткич бўйича ҳам энг юқори баҳога сазовор бўлди. Кейинги ўринларга Швейцария, Хитой, АҚШ ва Нидерландия жойлашди. Хитой аҳоли заковат даражаси юқори бўлгани учун (иккинчи ўрин) учинчи ўринни олган бўлса, АҚШга тўртинчи ўринда жойлашишга Нобель мукофоти лауреатлари сони ёрдам берди.

Vouchercloud Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларининг кўрсаткичлари юқорилигига алоҳида эътибор қаратди. Масалан, Жанубий Корея, Тайвань ва Сингапур билимли ёшлар сони бўйича етакчи ўринларда, аммо фақатгина Нобель мукофоти лауреатлари сони камлиги сабабли рейтингда юқорида жойлаша олмади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёдаги «энг ақлли» мамлакатлар эълон қилинди