«Султон Сулаймон Хуррам султон саройга келгач, ҳарамни тарқатиб юборганми?..

  • 13 январь 2019, 11:37
  • 1 389
  • Дунё
  • «Султон Сулаймон Хуррам султон саройга келгач, ҳарамни тарқатиб юборганми?..
    Кимда-ким «Муҳташам юз йил» телесериалини томоша қилган бўлса, Хуррам султон дастлаб Тўпқопи саройига келгач, султон Сулаймон билан ораларида муҳаббат пайдо бўлгач, ҳукмдор бошқа канизаклар билан деярли тунни кечирмайдиган бўлган. Лекин сериалда ҳарам мавжуд эди.

    Тарихда, реал ҳаётда эса бунинг акси бўлган. Тарихчиларнинг қайд этишича, султон Сулаймон-Қонуний Хуррам султонга ўзининг қайноқ муҳаббатини исботлаш учун ҳарамни тарқатиб юборган. Канизакларнинг барчаси озод этилган. Фақат айрим қул қизларгина султон оиласига хизмат қилиш учун қолдирилган.

    Бироқ бутун бошли империя ҳукмдори қўл остидаги қизларни шундоқ ҳеч нарсасиз ҳайдаб солиши мумкинлиги ҳеч кимнинг ақлига сиғмайди. Бу тўғри фикр. Сулаймон ҳар бир канизакка кетишидан олдин катта миқдорда олтин, бир неча ўн сидирғадан сеп, уй, қимматбаҳо тақинчоқлар ҳадя этган. Шундай қилганки, бирор канизак саройдан хафа бўлиб чиқиб кетмаган. Энг гўзал ва ақлли канизаклар эса ўз ризолиги билан бадавлат бейлар, вазирларга узатилган. Қолганлар хоҳласа, она ватанига кетган, хоҳламаса, усмонийлар империясида қолиб яшашда давом этган. Асосийси, уларнинг ҳеч бири тирикчиликдан, уйдан, кийимдан қийналмаган. Яна бир жиҳати, улар шундан сўнг қул ҳисобланмаган. Барчаларига озодлик ҳадя этилган.

    Бир сўз билан айтганда, Хуррамнинг муҳаббатини қозониш султон Сулаймонга жуда қимматга тушган.

    Манба: Hordiq.uz

    » » «Султон Сулаймон Хуррам султон саройга келгач, ҳарамни тарқатиб юборганми?..