АҚШ вакиллар палатасининг иккита қўмитаси ҳуқуқшунослари Дональд Трамп ва Владимир Путин учрашувларида иштирок этган таржимонларни кўрсатмалар бериш учун чақиртириш имконини муҳокама қилишмоқда. Бу ҳақда ўз манбаларига иқтибос келтирган ҳолда ABC News телеканали маълум қилди.
Таъкидланишича, разведка ва ташқи ишлар қўмиталари ҳуқуқшунослари 14 январда учрашадилар.
Washington Post нашрининг маълум қилишича, Трамп ўз маъмуриятидан Путин билан суҳбатлари тафсилотларини яширган. Бунинг натижасида ҳаттоки махфийлаштирилган файлларда ҳам Трампнинг Путин билан охирги икки йил ичида 5 та жойдаги суҳбатининг бирорта батафсил ёзуви қайд қилинмаган.
Нашр маълумотларига кўра, гап жумладан Трампнинг Путин билан 2017 йил Гамбургдаги учрашуви ҳақида кетмоқда. Бу учрашувдан кейин Трамп таржимони қайд қилган ёзувларни ўзи билан бирга олиб, ундан маъмурият аъзолари томонидан суҳбат вақтида айтилганларни муҳокама қилмасликни талаб қилган. Таъкидланишича, бу ҳолат “бир қатор саволларни туғдирган”. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда