
Арманистоннинг янги парламенти илк йиғилишида мамлакат президенти Армен Саркисян бош вазир этиб ушбу лавозимни вақтинчалик бажарган Никол Пашинянни тайинлади. Тегишли фармон президент сайтида жойлаштирилган.
Арманистон конституциясига кўра, мамлакат президенти парламент ваколатлари муддати бошланиши биланоқ кўпчилик қўллаб-қувватлаган номзодни бош вазир этиб тайинлайди.
Вазирлар маҳкамаси бош вазир тайинлангандан кейин 15 кунлик муддат ичида шакллантирилади. Сўнгра бош вазир 20 кун ичида парламентга вазирлар маҳкамаси дастурини тақдим қилиши керак.
Декабрдаги сайловларга кўра шакллантирилган Арманистон парламенти 132 депутатдан иборат бўлади: ҳукмрон блок “Менинг қадамим” 88 ўрин, “Гуллаётган Арманистон” ва “Ёруғ Арманистон” мос равишда 26 ва 18 ўрин олади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар