15:15 / 15.01.2019
4 170

8 ёшли фаластинлик бола 8 ойда Қуръонни тўлиқ ёд олди

8 ёшли фаластинлик бола 8 ойда Қуръонни тўлиқ ёд олди
Al-Bayan нашрининг хабар беришича, Ғазо секторининг Жабалия шаҳрида яшайдиган Али Иваз саккиз ёшга тўлган. У бундан саккиз ой аввал Қуръони каримни ёд олишни бошлаган эди. Аввал Каломуллоҳдан бир бетини эшитиб ёд олган. Оҳисталик билан маълум вақт ўтиб, бетлар сонини ошириб борган. Ниҳоят бир кунда 16 бет ёд олишга муваффақ бўлган. Шу тариқа Аллоҳнинг иродаси билан саккиз ойда муқаддас китобни тўлиқ ёд олишга муваффақ бўлади. У ҳар куни Қуръоннинг 45 бетини ёддан такрор қилар экан. Маълум бўлишича, Али шу кунларда Ғазо секторидаги энг ёш ҳофизи Қуръон ҳисобланади.

Манба: Islom.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 8 ёшли фаластинлик бола 8 ойда Қуръонни тўлиқ ёд олди