
Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков таъкидлашича, Путин бир йилда нари борса икки марта маошидан фойдаланади.
Песковнинг айтишига кўра, Путин маоши ва ҳарбий хизматдан кейинги пенсиясини «Россия» банкида сақлай бошлаган. Бунга илк бор Америка тарафидан Россиядаги компанияларга нисбатан санкция қўлланиши сабаб бўлган. Ўшанда санкция эълон қилинган компаниялар орасида «Россия» банки ҳам бор эди. Банк аҳли ҳам ўшанда Қрим Россия таркибига қўшиб олинишида айбланган. Шундан кейин Россия раҳбари маоши ва пенсиясини ўша банкда сақлашга аҳд қилган.
— Владимир Путин, — деди Песков. — Нақд пулни йилига бир ёки икки марта олиб юради. Шунда ҳам маош, пенсиясидан тоғ чанғисида учиш ва ўша ердаги кафеда овқатланиш ҳақини тўлашда фойдаланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар