06:00 / 17.01.2019
3 566

Сербияда Путинга суиқасд қилишни режалаштирган эркак қўлга олинди

Сербияда Путинга суиқасд қилишни режалаштирган эркак қўлга олинди
Сербияда Россия президенти Владимир Путинга Белградга 17 январдаги ташрифи вақтида суиқасд қилмоқчи бўлганликда гумон қилинган 21 ёшли Армин Алибашич қўлга олинди. Бу ҳақда Сербиянинг “Правда” нашрига таяниб Kun.uz хабар берди.

Маълум қилинишича, полиция патрули Алибашични Нови-Пазар шаҳри яқинидаги Поток қишлоғида йўлда тўхтатган. Полициячиларнинг эътиборини унинг рюкзаги жалб қилган. Рюкзак ичида оптик нишонга олгичли милтиқ аниқланган.

Дарҳол шундан кейин йигитнинг уйида тинтув ўтказилган. Тинтув вақтида катта миқдорда қурол-аслаҳа ва бомба тайёрлаш учун қурилма, жумладан кимёвий моддалар ва детонатор учун компонентлар аниқланган. Бундан ташқари, гумонланувчининг уйида ИШИД байроғи ҳамда ушбу террорчилик гуруҳининг ташвиқот материаллари ва адабиёти топилган.

Алибашич алоқаларининг текширилиши у суиқасдни Путиннинг Белградга ташрифи вақтида содир этмоқчи бўлганини кўрсатган. Мақолада айтилишича, Путин Россия ИШИДга қарши эълон қилган уруш сабабли террорчилар нишонига айланган, шу сабабли бомба 17 январь кунлари портлатилиши мумкин бўлган.

Хавфсизлик соҳаси бўйича мутахассис Жавад Галияшевичнинг фикрича, гумонланувчи катта эҳтимоллик билан бир ўзи ҳаракат қилмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Сербияда Путинга суиқасд қилишни режалаштирган эркак қўлга олинди