
Россия Мудофаа вазирлиги нафақат амалдаги ҳарбий хизматчиларга, балки ҳозирги вақтда заҳирада бўлганларга ҳам ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга чеклов қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Известия» вазиятдан хабардор суҳбатдошларига таянган ҳолда ёзяпти.
Давлат думасининг мудофаа бўйича қўмитаси раиси Владимир Шамановнинг тушунтиришича, ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга қўйиладиган чекловлар давлат сиридан хабардор шахсларга нисбатан ёки «бу чеклов бошқа қонуности ҳужжатларида белгилаб қўйилганида» қўлланилиши мумкин.
Аввалроқ, Газета.ru нашри ҳарбийларга ўз хизматлари ҳақида ижтимоий тармоқларда маълумот беришни тақиқлаб қўйиш режалари борлигини маълум қилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар