Виталий Кличко: "Жошуанинг бошини узиб ташлашни хоҳлагандим"

  • 23 январь 2019, 09:20
  • 2 119
  • Дунё
  • Виталий Кличко: "Жошуанинг бошини узиб ташлашни хоҳлагандим"
    Бокс бўйича супер оғир вазн тоифасидаги собиқ жаҳон чемпиони Виталий Кличко укаси Владимирнинг Буюк Британия вакили Энтони Жошуага қарши жанги ҳақидаги ўз хотиралари билан ўртоқлашди.

    «Мен Кличколар билан боғлиқ бўлган энг сўнгги жангдан кейин рингга чиқишни жуда хоҳлагандим. Мен Владимирнинг Энтони Жошуа билан баҳсидан сўнг рингга чиқиб, Энтонининг бошини узиб ташлашни истаганман», - дея собиқ спортчининг сўзларини келтиради Xsport.

    Шунингдек, Кличконинг айтишича, ўзи ҳам британияликка қарши рингга кўтарилишни хоҳлаган.

    «Бундай истак бор, лекин энди имконият йўқ. Бироқ, жисмоний ҳолатим бунга имкон яратади - менинг лавозимимда яхши ҳолатда бўлиш керак», - дея қўшимча қилиб ўтди у.

    » » Виталий Кличко: "Жошуанинг бошини узиб ташлашни хоҳлагандим"