11:43 / 23.01.2019
7 222

Mактаб директорининг рақси интернетдагиларнинг таҳсинига сазовор бўлди (видео)

Mактаб директорининг рақси интернетдагиларнинг таҳсинига сазовор бўлди (видео)
«Ҳамма рақсга тушсин» — бу Хитойдаги Хи Гуан бошланғич мактаб директорининг шиори, деб ёзмоқда Sputnik.
Бошланғич мактаб раҳбари замонавий рақсни ўзлаштиради ва танаффусда болалар билан бирга ушбу рақсти ижро этади.

South China Morning Post нашрининг хабар қилишича, 40 ёшли Чжан Пенфей ҳар танаффусда ўқувчилар билан шўх мусиқа садолари остида рақсга тушади.

Хитой ҳукумати болалар учун мажбурий жисмоний машқлар дастурини жорий этган, бироқ мактаб директори унга озгина ўзгартириш киритиб, янада қизиқарлироқ қилган.

Директорнинг сўзларига кўра, у ўқувчилар кам ҳаракат қилишларига эътибор берган. Сўнгра рақсга тушиш кайфиятни кўтариб, вақтни фойдали ўтказишга ёрдам беради, деган хулосага келган.
Унинг рақс флешмобини ҳам ўқувчилар, ҳам дунёдаги интернет фойдаланувчилари муносиб равишда баҳолади.
[media=https://www.youtube.com/embed/_-NMq69ut44?start=0]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Mактаб директорининг рақси интернетдагиларнинг таҳсинига сазовор бўлди (видео)