11:17 / 26.01.2019
3 624

Гуаидо Мадуро билан музокаралардан бош тортди

Гуаидо Мадуро билан музокаралардан бош тортди
Колумбия ҳукумати Венесуэлага қўшинлар киритиш ниятида эмас, дея хабар берди РИА «Новости» мамлакат Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таянган ҳолда.

«Қўшинлар базаларда қолади, Венесуэладаги вазият муносабати билан қўшинларни киритиш режаси йўқ ва режалаштирилмаяпти», - дея қайд этиб ўтишган маҳкамадан.

Матбуот хизмати хабарига кўра, «кемалар ва самолётлар олиб ўтилмаган», қуролли кучлар ва полицияда сақлаб қолинаётган жанговар тайёргарлик ҳолати эса 17 январь куни Боготадаги кадетлар полиция мактабида содир бўлган теракт билан боғлиқ.

«Колумбия провокацияларга бормайди ва ҳеч кимга провокация қилишга имкон бермайди, деган мудофаа вазири Ботеро. Венесуэлага нисбатан ҳам айнан шундай сиёсат сақланиб қолади», - дея қўшимча қилишган матбуот хизматидан.

АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг хабар беришича, собиқ дипломат Эллиот Абрамс Давлат департаментида Венесуэла учун масъул этиб тайинланди.

«Эллиот бизнинг миссиямиз - Венесуэла халқига ўз мамлакатида демократия ва фаровонликни тўлиқ тиклашга ёрдам беришда муҳим аҳамиятга эга бўлади», - деди Помпео.

Давлат котиби сўзларига кўра, Абрамс у билан Нью-Йоркка боради, у ерда шанба куни БМТ Хавфсизлик кенгашининг Венесуэла бўйича йиғилиши ўтказилади, сўнг минтақа мамлакатларига ташриф буюради.

Шунингдек, Майк Помпеонинг журналистларга хабар қилишича, Вашингтон Хуан Гуаидони қўллаб-қувватлаш имкониятларини кўриб чиқмоқда, Қўшма Штатлар уни Николас Мадуро ўрнига Венесуэла президенти сифатида тан олди.

«Бизнинг хорижий вакилларимиз бироз кейинроқ президент Гуаидо томонидан ресурслар қабул қилиб олинишини қандай тасаввур қилишимиз ҳақида эълон қилишади. Бу унга Венесуэла ҳукуматини олдинга олиб бориш учун керак», - деди Помпео.

Ўз навбатида, Хуан Гуаидонинг маълум қилишича, мамлакат амалдаги раҳбари Николас Мадуро билан мулоқот қилишни хоҳламайди.

«Мен можаро ҳал бўлишини истайман, аммо режим бу тарзда жавоб беришга қарор қилди. Мен режим ва бутун дунёга бир нарсани тушунтирмоқчиман - ҳеч ким сохта мулоқотга бормайди», - дея маълум қилди у.

Шунингдек, Гуаидо «узурпацияни тўхтатиш», Венесуэлада «ўтиш ҳукумати»ни тайинлаш ва «эркин сайловлар» ўтказилиши лозимлигини маълум қилди.

АҚШнинг Венесуэла билан иқтисодий алоқалари Хуан Гуаидо давлатнинг вақтинчалик раҳбари сифатида эътироф этилиши нуқтаи назаридан амалга оширилади. Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлиги хабар берган.

«Бу ҳафта АҚШ президенти Дональд Трамп Хуан Гуаидони Венесуэланинг муваққат президенти сифатида тан олди. АҚШ ва Венесуэла ўртасидаги дипломатик ҳамда иқтисодий алоқалар АҚШ томонидан Хуан Гуаидо ва миллий ассамблея тан олиниши билан мувофиқ бўлиши керак», - дейилади баёнотда.

Чоршанба куни мухолиф парламент спикери Гуаидо ўзини вақтинчалик давлат раҳбари деб эълон қилди. АҚШ у тан олинишини билдирди.
Амалдаги президент Николас Мадуро Гуаидони «АҚШнинг қўғирчоғи», деб атади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Гуаидо Мадуро билан музокаралардан бош тортди