18:13 / 26.01.2019
4 094

Маймун ҳам фаррошнинг ишларини бажарди

Маймун ҳам фаррошнинг ишларини бажарди
Хитойнинг Шэньян шаҳридаги ҳайвонот боғида 18 ёшли «Мэй Су» лақабли шимпанзе боғ фаррошларига ҳаваси кетибдими, аввал уларнинг ишини диққат билан кузатиб турди-да, кейин супурги беришларини талаб қила бошлади. Ишчилар унинг қўлига супурги тутқазишди.
Ишонасизми, маймун қўлига супурги теккач, фаррошлар қандай супурган бўлса, ўзи яшайдиган қафас ичини шундай супур-сидир қилди. Баргларни йиғиб бир бурчакка тўплашни ҳам унутмади.
Ишчилар азбаройи ҳайратга тушганларидан ташқаридан туриб атайин қафасга баргларни ташлашди. Маймун эса сира эринмасдан уларни йиғиштираверди.
Боғ ходимларининг айтишича, шимпанзе ичимлик тўла шиша идиш қопқоғини очиб, мустақил тарзда чанқоғини қондира олади. Бундан ташқари, олдига копток ташласангиз, берилиб ўзи билан ўзи футбол ўйнайди.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Маймун ҳам фаррошнинг ишларини бажарди