10:40 / 28.01.2019
4 302

Гуайдо Мадурони четлатиш бўйича ҳарбийлар билан музокаралар олиб бормоқда

Гуайдо Мадурони четлатиш бўйича ҳарбийлар билан музокаралар олиб бормоқда
Венесуэла парламенти спикери, ўзини вақтинчалик президент деб эълон қилган Хуан Гуайдо мухолифат ҳарбийлар ва амалдорлар билан амалдаги президент Николас Мадурони ҳокимиятдан четлатиш бўйича музокаралар олиб бораётганини маълум қилди. У бу ҳақда Washington Post нашрига сўзлаб берган.

Гуайдонинг айтишича, музокаралар махфий равишда олиб борилмоқда.
“Биз мансабдор шахслар, фуқаролар ва ҳарбийлар билан музокаралар олиб бормоқдамиз. Бу шахсий хавфсизлик билан боғлиқ жуда нозик мавзу. Улар билан эътиборни жалб қилмаган ҳолда учрашувлар ўтказмоқдамиз”, деб айтган Гуайдо.

Мухолифатчи ўз тарафдорларини 30 январь ва 2 февраль кунлари кўчаларга чиқишга чақирган. Унинг айтишича, акциядан мақсад гуманитар ёрдам олиш учун, узурпацияга қарши ва инсон ҳуқуқлари учун курашдан иборат.

Венесуэлада амалдаги ҳокимиятга қарши оммавий норозиликлар 21 январда бошланди. Норозиликлар ортида Гуайдо ўзини вақтинчалик президент деб эълон қилди. Ноҳукумат ташкилотлари маълумотларига кўра, намойишлар вақтида 791 киши ҳибсга олинган, 29 киши ҳалок бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Гуайдо Мадурони четлатиш бўйича ҳарбийлар билан музокаралар олиб бормоқда