13:54 / 28.01.2019
3 860

Трамп: «АҚШдаги ноқонуний мигрантлар сони 25 миллион нафардан зиёд»

Трамп: «АҚШдаги ноқонуний мигрантлар сони 25 миллион нафардан зиёд»
АҚШда айни пайтда кўп йиллардан бери ҳисоблаб келинганидек 11 миллион эмас, балки 25 миллион 772 минг 342 нафар ноқонуний мигрант яшамоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» АҚШ президенти Дональд Трампнинг твиттерига асосланиб хабар берди.

Трамп таъкидлайдики, ноқонуний миграцияга ҳукумат январнинг шу пайтгача бўлган даврида салкам 19 миллиард доллар сарфлашга мажбур бўлди. Биргина ўтган жума куни 603,3 миллион доллар мигрантларга сарфланибди.

«Бу қандай бедодлик», — дея таъкидлайди Мексика чегарасида ноқонуний мигрантларга қарши девор қуришга конгрессдан 5,7 миллиард доллар ундира олмай жиғибийрон бўлаётган Трамп.

«Мамлакат бўйлаб, айниқса Калифорнияда сайловларни қалбакилаштириш авж олган. Буни зудлик билан тўхтатиш керак. Сайловчи гувоҳномасини ишлаб чиқиш керак», — деб ёзади шунингдек президент.

Трамп Техас бош прокурори Кен Пэкстон баёнотидан иқтибос келтирган. Пэкстон 1996 йили штатдаги сайловчилар рўйхатига мамлакат фуқароси бўлмаган 95 минг киши киритилганини аниқлаган экан. Уларнинг ҳеч бўлмаганда 58 минг нафари бир марта бўлса-да, сайловларда қатнашган.

«Бу рақамлар ҳали хамир учидан патир», — дея таъкидлайди Трамп.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп: «АҚШдаги ноқонуний мигрантлар сони 25 миллион нафардан зиёд»