
Шимолий Осетияда қайлиғини ўғирлаётган пайтда у билан икки марта йиқилиб тушган йигит видеолавҳаси ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кулгисига ва қизғин муҳокамасига сабаб бўлди.
Видеолавҳада йигит аввалига қизни юзини ёпиш учун устига ёпинғич ташлайди ва машинагача кўтариб боришга уринади. Лекин аввалига зинапояда, кейин эса чиқиш эшигида у билан бирга йиқилиб тушади.
Кадр ортида атрофдаги гувоҳларнинг овози тушиб қолган, улардан бири ушбу ҳолатни видеога олмасликни сўраган.
Ҳозирда полиция қизни олиб қочиш факти бўйича текширув ўтказишни бошлади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар