13:00 / 29.01.2019
8 935

Хонимнинг шашти баланд: «Ҳаммаси учун жавоб беради ҳали...»

Хонимнинг шашти баланд: «Ҳаммаси учун жавоб беради ҳали...»
Фото: «Facebook»
Украина президентлигига номзод Юлия Тимошенко бўлажак сиёсий тадбирга астойдил тайёргарлик кўрмоқда. Сиёсатчи хоним, мабодо сайловда ғалаба қозонса, мамлакатни коррупцияга ботирган барча жавобгарликка тортилишини таъкидламоқда, бундан амалдаги президент Пётр Порошенкони ҳам истисто эмас.

«У (Порошенко) беш йилки, мамлакатни абгор қилиш билан шуғулланди. Коррупция Украинанинг тинкасини қуритди. Ҳаммаси учун жавоб беради ҳали...», — деди Тимошенко Украина Марказий сайлов комиссиясида бўлиб ўтган брифингда.

Юлия Тимошенко шу йилнинг 22 январь куни президентлик сайловида қатнашишини маълум қилганди. Пётр Прошенко эса ҳозирча жим, номзодини қўйиш-қўймаслиги борасида ўз қарорини катта эҳтимол билан 2 февраль куни билдириши айтилмоқда.

Қайд этиш лозим, ўтказилаётган ижтимоий сўровлар натижалари Тимошенко хонимнинг имконияти баландлигини кўрсатмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хонимнинг шашти баланд: «Ҳаммаси учун жавоб беради ҳали...»