Қозоғистон президенти молия вазирининг "жойи"ни кўрсатиб қўйди

  • 30 январь 2019, 18:14
  • 3 943
  • Дунё
  • Қозоғистон президенти молия вазирининг "жойи"ни кўрсатиб қўйди
    Фото: «Tengrinews.kz»
    Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевга ҳукумат йиғилиши қатнашчиларининг стол атрофида ўтириши ёқмади. Бу ҳақда «Tengrinews.kz»га таяниб "Хабар" нашри ёзмоқда.

    «Молия вазирининг жойи, — деди Назарбоев Алихан Смаиловни кўрсатиб, — столнинг охирида эмас. Унинг жойи бош вазир ўринбосарининг ёнида. Молия вазири бош вазирнинг ўринбосари».

    «Қаранг, — деди президент бош вазир Бакитжан Сагинтаевга, — уни қаерга ўтқаздингиз? Протоколни ким тайёрлаган? Турингда буёққа келинг. Ҳаммангиз Кожамжаров (Қозоғистон бош прокурори)дан бошлаб битта-битта сурилинг. Мана унинг жойи. Шундай муносабат учун ҳам молиямиз оқсаяпти.

    Алихан Смаилов. Фото: «Tengrinews.kz»

    Президент, шунингдек, вазирларни импорт костюмлардан воз кечишга чақирди.

    «Шу ерда ўтирган ҳамма ўзимизда тикилган костюмларни кийишимиз керак — нимаси ёмон, ўзимизники ҳам тешиб чиқмайди», — Назарбоевнинг сўзларидан иқтибос келтирган «РИА Новости».

    » » Қозоғистон президенти молия вазирининг "жойи"ни кўрсатиб қўйди