Мадуро: "АҚШ ҳарбий куч ишлатса, бу унга Вьетнам урушидан қимматроққа тушади"

  • 31 январь 2019, 18:30
  • 2 319
  • Дунё
  • Мадуро: "АҚШ ҳарбий куч ишлатса, бу унга Вьетнам урушидан қимматроққа тушади"
    Бир ҳафта олдин президент Дональд Трамп маъмурияти Венесуэла муваққат президентини тан олди. Мамлакатнинг амалдаги президенти Николас Мадуро Қўшма Штатларга Вьетнам уруши оқибатини эслатди.

    “АҚШ халқи, мен Ватанимнинг Лотин Америкасидаги “Вьетнам уруши” ҳолатига тушишини истаётган Дональд Трамп маъмурияти босимини бекор қилиш учун кўмак сўрайман. Бунга йўл қўйманг!" - деб инглиз тилида твит қолдирган Мадуро

    Фейсбукдаги саҳифасида эълон қилинган видеомурожаатда эса, Мадуро испан тилида шундай дейди: “агар Қўшма Штатлар бостириб кирадиган бўлса, улар тасаввур қилганидан ҳам баттароқ Вьетнамга дуч келишади."

    Мадуронинг АҚШнинг Колумбиядан бостириб кириши мумкинлиги ҳақида шубҳалари АҚШ президенти миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтоннинг ён дафтарчасида кўринган “Колумбияга 5000 аскар” ёзуви билан кучайиб кетди.

    Маълумот учун, Вьетнам урушида 58 минг америкалик ва 4 миллион вьетнамликлар ҳалок бўлган. 1955 – 1973 йилларда кечган уруш АҚШ тарихидаги Афғонистондаги урушдан сўнг, энг машаққатли ва қиммат уруш бўлган.

    » » Мадуро: "АҚШ ҳарбий куч ишлатса, бу унга Вьетнам урушидан қимматроққа тушади"