12:53 / 01.02.2019
4 035

Трамп АҚШ президенти даромадларини баҳолади: «Жуда кўп пул йўқотдим»

Трамп АҚШ президенти даромадларини баҳолади: «Жуда кўп пул йўқотдим»
Америка етакчиси Дональд Трампнинг The New York Times'га интервьюда маълум қилишича, АҚШ президенти лавозимида жуда кўп пул топишнинг имкони йўқ.

Президентнинг таъкидлашича, ўз президентлиги вақтида фақат пулларни йўқотмоқда.
«Бу ишни бажарганим учун жуда кўп пул йўқотдим. Бу иш пул ҳақида эмас», - деди Трамп.

Шунингдек, унинг айтишича, президентлик муддатидаги молиявий зарарларни «ақлбовар қилмас рақамлар» ёрдамида ўлчаш мумкин. Бироқ, у айнан қанча пулни йўқотгани ва бу йўқотишлар нега юз берганини очиқлашдан бош тортган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп АҚШ президенти даромадларини баҳолади: «Жуда кўп пул йўқотдим»