13:17 / 01.02.2019
8 730

"Сохта пайғамбар"нинг 5 та сайти ёпиб қўйилди

"Сохта пайғамбар"нинг 5 та сайти ёпиб қўйилди
Туркия дин ишлари бошқармасининг талабига кўра Анқара суди ўзини “расул” ва “маҳдий” деб эълон қилган Искандар Эврансалўғлига тегишли беш сайтни тўсиб қўйди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.

Айтилишича, мазкур сайтларда Қуръони Карим маъноларининг таржимаси ва тасфири бериб борилган. Бироқ Дин ишлари бошқармаси бу сайтлар Ислом динининг тамал хусусиятларига зид деган хулосага келди.

Искандар Эврансалўғли ўзининг турк халқининг расули ва маҳдий эканини, ваҳий олганини ва “Рисолат нурлари” номли китоб тушганини даъво қилади. У араб тилини билмайди.

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » "Сохта пайғамбар"нинг 5 та сайти ёпиб қўйилди