08:38 / 02.02.2019
3 722

Нигерияда жангарилар ҳужуми оқибатида 60 киши ҳалок бўлди

Нигерияда жангарилар ҳужуми оқибатида 60 киши ҳалок бўлди
Нигерияда “Боко ҳаром” экстремистик гуруҳи жангарилари мамлакат шимолидаги Ранн шаҳрига ҳужум қилиши оқибатида камида 60 киши ҳалок бўлган. Ҳужум 28 январда содир этилган. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлигига иқтибос келтирган ҳолда Kun.uz хабар берди.

“Гувоҳларнинг айтишича, нигериялик аскарлар ҳужумдан бир кун олдин шаҳардаги постларини тарк этишган”, деб айтган ташкилотнинг Нигериядаги ваколатхонаси раҳбари Осаи Ожиго. У ҳукуматнинг маҳаллий аҳолини жангарилар ҳужумидан ҳимоясини таъминлаш бўйича ҳаракатларини тўлиқ муваффақиятсизлик деб атаган.

Ранн шаҳри 14 январда жангарилар томонидан босиб олинган. 15 январда ҳукумат қўшинлари шаҳар устидан назоратни қайтаришга муваффақ бўлган. Бироқ жангарилар шаҳарга янги ҳужум уюштирган. 29 январда Женевада ўтган брифингда БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари бошқармаси вакили Бабар Балох ўтган кунлар ичида шаҳардан Камерунга 30 мингга яқин киши қочганини маълум қилган.

“Боко ҳаром” жангарилари 2009 йилдан бери Чад кўли атрофида жойлашган давлатларда 27 мингдан кўпроқ одамни ўлдирган, 2,6 млнга яқин одам қочқинларга айланган. Ихтилоф ҳудудидаги 11 млн нигериялик шошилинч гуманитар ёрдамга эҳтиёж сезади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нигерияда жангарилар ҳужуми оқибатида 60 киши ҳалок бўлди