date
views 10 860

Куба узра метеорит портлади (видео)

Куба узра метеорит портлади (видео)
Кубанинг Пинар-дель-Рио провинцияси узра осмонда кучли портлаш содир бўлди. Тахминларга кўра, бу метеорит бўлган, деб хабар бермоқда Granma маҳаллий нашри. Гувоҳлар воқеа жойидан олинган видеоёзувларни ижтимоий тармоқларга жойлаштиришни бошлашди.

Ўткинчиларнинг айтишича, осмонда катта тутунни кўришган, маҳаллий аҳоли эса портлаш пайтида уйларда кучли тебранишни ҳис қилганлар. Ҳодиса юз берган жойдан тош қисмлари топилди, уларнинг келиб чиқиши сабаби аниқланяпти.

Қайд этилишича, ҳозирги вақтда асосий тахмин - метеоритнинг қулаши. «Бу аниқ самолётнинг портлаши бўлмаган», - дейилади баъзи хабарларда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Куба узра метеорит портлади (видео)