19:00 / 02.02.2019
3 646

Германиялик эксперт: “Умумий бахт тушунчаси миллатларни бирлаштиради”

Германиялик эксперт: “Умумий бахт тушунчаси миллатларни бирлаштиради”
– Оилавий муносабатлар ҳар бир халқ учун муҳим ҳисобланади, – дейди Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази таклифига кўра Ўзбекистонга ташриф буюрган Немис иқтисодиёти ва халқаро ҳамкорлик фондининг Бош экспертлар хизмати (SES) эксперти, сиёсатшунос Юрген Вермзер.
– Ўзбек ва немис халқларида оила борасидаги қарашлар, тушунчалар бирмунча фарқли бўлиши мумкин, аммо миллатларни умумий бахт тушунчаси бирлаштириши аниқ.

Германиялик эксперт Юрген Вермзер Тошкент вилояти Паркент туманида 2018 йилнинг август ойида иш бошлаган “Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби”и билан танишди. Бўлажак келин-куёвларга ҳуқуқ, маънавият, репродуктив саломатлик, дин ва иқтисод бўйича берилаётган ўқув машғулотларида иштирок этди.

– Ўйлайманки, никоҳланувчиларга мўлжалланган бу лойиҳа келажакда республика миқёсида ҳам оилаларни фаровон, бахтли ҳаёт кечиришига ва ўз ўрнида ажримларнинг олдини олишда яхши самара беради, – дея эътироф этди Юрген Вермзер.
Ҳамрохон МУСУРМОНОВА

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германиялик эксперт: “Умумий бахт тушунчаси миллатларни бирлаштиради”