16:54 / 03.02.2019
3 780

ХХР раиси Цзиньпин баҳор байрами олдидан Пекин бўйлаб сайр қилди

ХХР раиси Цзиньпин баҳор байрами олдидан Пекин бўйлаб сайр қилди
ХХР раиси, Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси бош котиби Си Цзиньпин Чуньцзе олдидан (баҳор байрами ёҳуд Ой тақвимида Янги йил) Пекин маркази бўйлаб сайр қилган, дея хабар беради «Дарё» нашри.

Маълум бўлишича, у аҳоли билан мулоқотда бўлган ва оилалардан бири билан чучвара туккан. Сайр вақтида мамлакат раҳбари Пекин аҳолисидан уларнинг яшаш шароити ва тарзи ҳақида сўраб, уларни Янги йил билан қутлаган.

Си Цзиньпин уйлардан бирига кириб Янги йил байрами таоми цзяоцзини ясашга қўшилган. Бу гўшт ва сабзавотлардан тайёрланадиган чучвара бўлиб, у байрам олдидан бутун оила билан Янги йил қут-барака олиб келиши учун тайёрланади.

Чуньцзе — Хитой аҳолиси ва кўп Осиё мамлакатлари учун муҳим байрам бўлиб, у оилалар иттифоқи, дўст ва яқинлар билан дийдор байрами саналади.
Ой тақвимига асосан Янги йил 4 дан 5 февралга ўтар кечаси кириб келади. Унинг тимсоли Сариқ ер чўчқаси бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ХХР раиси Цзиньпин баҳор байрами олдидан Пекин бўйлаб сайр қилди