00:33 / 05.02.2019
4 227

Эрон ўз криптовалютасини жорий қилди

Эрон ўз криптовалютасини жорий қилди
Эрон ўз криптовалютасини жорий қилди. PayMon деб номланган янги тўлов бирлиги олтин билан таъминланган ва Теҳрон ҳамда унинг савдо-иқтисодий ҳамкорларининг АҚШ санкцияларини чеклаб ўтишларида ёрдам беришга қаратилган.

Эрон ҳукуматига криптовалютани яратишда мамлакатнинг 4 та банки: Parsian Bank, Bank Pasargad, Bank Melli Iran ва Bank Mellat ёрдам берган. Яқин орада PayMon маҳаллий платформа Fara Bourse’га қўшилиши мумкин.

Янги валюта АҚШ санкциялари туфайли халқаро банклараро маълумотлар узатиш тизими SWIFT’дан узиб қўйилган Эронга ёрдам бериши кўзда тутилган.

PayMon’нинг дастлабки эмиссияси 1 млрд шартли тангани ташкил қилади. Бироқ криптовалюта қандай блокчейнга қурилгани ва Эрон ҳукумати уни қандай қўллаши ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон ўз криптовалютасини жорий қилди