Россияда энг кўп ўғирланадиган автомобиллар маълум қилинди

  • 05 февраль 2019, 07:27
  • 3 173
  • Дунё
  • Россияда энг кўп ўғирланадиган автомобиллар маълум қилинди
    “Цезарь-Сателлит” компанияси 2018 йилда Россияда ўғирланган ва қидирувга берилган автомобиллар ҳақидаги статистикани янгилади. Уларга кўра, ўтган йилда Россияда Hyundai Solaris машиналари ўғрилар нишонига айланиш борасида етакчилик қилган. Бу моделдаги автомобиллардан 1249 таси ўғирлаб кетилган. Антирейтингнинг 2-ўрнини Kia Rio (969 та), 3-ўрнини ВАЗ 2107 (730 та) эгаллаган. Юқори бешталикка Toyota Camry (669 та) ва Ford Focus (457 та) кирган. Кейинги ўринларда Renault Logan, Nissan Almera, Volkswagen Polo, Daewoo Nexia ва Mazda CX-5 келмоқда.

    Ўтган йил умумий ҳисобда Россияда 26819 та машина қидирувга берилган. Ягона қувонарли жиҳати, бундай жиноятлар 2017 йилгига нисбатан 21 фоизга (6939 та машина) камайган.

    Шу билан бирга, 2018 йилда ўғрилар эътиборларини мотоциклларга кўпроқ қарата бошлашган. Ўтган йил ўғирланган “байклар” 1187 донани ташкил қилган.

    Премиум-синфдаги автомобиллар орасида Mercedes-Benz (597 дона), BMW (539), Lexus (466), Audi (261) ва Land Rover (237) энг кўп ўғирланган. Кейинги ўринларда Infiniti, Porsche, Jaguar, Rolls Roys ва Bentley келмоқда.

    Энг кўп ўғирланган маркалар бўйича “АвтоВАЗ” машиналари етакчилик қилмоқда (5693 дона). Кейинги ўринларни Toyota (2746 дона), Hyundai (1905), Kia (1864) автомобиллари ва турли маркадаги мототехника эгаллаган.

    Манба: Kun.uz

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Россияда энг кўп ўғирланадиган автомобиллар маълум қилинди