12:53 / 06.02.2019
4 010

Россиянинг Тюмень вилоятида 5 метрли қорбола ясалди

Россиянинг Тюмень вилоятида 5 метрли қорбола ясалди
Фото: Юлия Начинова
Россиянинг Тюмень вилояти Москва шаҳарчасидаги ҳовлиларнинг бирида баландлиги беш метр келадиган қорбола топилди. Уни 19 ёшли талаба Александр Мельник ясаган. Бу ҳақда Daryo хабар берди.

Александрнинг айтишича, қорнинг юмшоқлиги унга қийинчилик туғдирган. Шунинг учун у катта миқдордаги қорни йиғиб, бир-бирига ёпиштирган. Натижада улкан қорбола пайдо бўлган.

Аслида, Александр қорболани YouTube’да эълон қилинган «Энг баланд қорбола» танловида қатнашиш учун ясаган. Ғолибга 100 минг рубль мукофот ваъда қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиянинг Тюмень вилоятида 5 метрли қорбола ясалди