22:52 / 11.02.2019
7 382

Гитлер чизган суратларни кимошди савдода ҳеч ким олмади

Гитлер чизган суратларни кимошди савдода ҳеч ким олмади
Адольф Гитлер томонидан чизилган бешта сурат 9 февраль куни Нюрнбергда бўлиб ўтган кимошди савдоларида сотилмай қолиб кетди.

Айтишларича, харидорларни суратларнинг қалбаки чиқиб қолиши мумкинлиги ва бошланғич баҳосининг ҳаддан ташқари юқори эканлиги (19-45 минг евро) чўчитган. Муваффақиятсизликка учраган “Weidler” кимошди уйи мазкур ҳодисага изоҳ беришни истамаяпти. Суратлар бироз вақтдан сўнг сотилишини маълум қилган, холос.

Мазкур кимошди уйи 1945 йилда судланган жуда кўп жиноятчилар буюмларини сотишга муваффақ бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Гитлер чизган суратларни кимошди савдода ҳеч ким олмади