20:00 / 11.02.2019
11 573

Энди эркаклар рўмол ўрашни бошлади...

Энди эркаклар рўмол ўрашни бошлади...
Дунё чаппасига айланиб кетди. Авваллари аёллар эркаклар либосига ўзини урган бўлса, ҳозирда эркаклар аёллар гардеробидан ўзи хоҳлаган буюмни ўзлаштириб олишмоқда. Бироқ рўмолга чанг солишлари – бу энди, энг камида катта уят!

Рўмолда саҳнага чиқишга биринчи бўлиб жазм этган эркак бу, АҚШлик машҳур реппер A$AP Rocky бўлади. Ўзининг ёрқин рўмоли билан мухлислари оғзини ланг очиб қўйган реппер жаноблари кейинчалик рўмол ёнига аёллар халатини ҳам қўшди. Бошига рўмол, эгнига аёллар халатини кийиб олган қора танли эркакни тасаввур қилиб кўринг.

Мазкур ғоя жамоатчилик орасида унча кўп танқидга сабаб бўлмаётганини кўрган мода бизнеси акулалари уни эркаклар либослари акцессуари сифатида бажонидил қўшиб олишди. Ҳозирги кунда рўмол ўраган ва халат кийган йигитлар “Gucci” ҳамда “Vetements” мода уйлари коллекциясида тез-тез бўй кўрсатиб туради.


Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Энди эркаклар рўмол ўрашни бошлади...