Туркияда давлат тўнтарувига уриниш иши бўйича 640 дан кўпроқ одам қўлга олинди

  • 13 февраль 2019, 06:00
  • 1 448
  • Дунё
  • Туркияда давлат тўнтарувига уриниш иши бўйича 640 дан кўпроқ одам қўлга олинди
    Туркияда Фатҳулла Гуленнинг FETO ташкилотига алоқадорликда гумон қилинган 641 киши қўлга олинди. Анқара ушбу ташкилотни 2016 йил июлдаги давлат тўнтарувига уринишни ташкиллаштиришда айблаб келади.

    Маълум қилинишича, мамлакатда исёнчилар тарафдорларига қарши қаратилган, охирги вақтдаги энг йирик аксилтеррорчилик операцияси бошланди. Туркия прокуратураси умумий ҳисобда 1112 кишини ҳибсга олишга ордер берган.

    Таъкидланишича, операция мамлакатнинг 76 та вилоятида олиб борилмоқда. Куч тузилмалари яна 471 гумонланувчини қўлга олиши керак.

    2016 йил 15 июлда Туркия қуролли кучларининг бир гуруҳ аскар ва зобитлари давлат тўнтарувини амалга оширишга ва президент Ражаб Тоййиб Эрдўғанни асирга олишга уринган. Асосий кураш Истанбул ва Анқарада кечган, унинг давомида 250 киши ҳалок бўлган, 2000 дан кўпроқ киши жароҳат олган.

    » » Туркияда давлат тўнтарувига уриниш иши бўйича 640 дан кўпроқ одам қўлга олинди