
Facebook ижтимоий тармоғи маҳаллий журналистик дастурлар, хусусан янгиликлар лойиҳалари, ҳамкорлик алоқалари ва контентни ривожлантиришга 300 миллион доллар инвестиция киритади. Маблағлар нодавлат журналистик ташкилотларни молиялаштириш ҳамда маҳаллий янгиликлар нашрлари учун грантларга йўналтирилади, дея хабар беради Kun.uz нашри.
Манбада таъкидланишича, Facebook Пулитцер маркази ва Report for America журналистик ташкилотлари, шунингдек маҳаллий янгиликлар нашрларини молиялаштиради.
“Нашрлар фаолияти бизга боғлиқ бўлишини истамаймиз, биз уларни қўллаб-қувватламоқчимиз”, - деди Facebook’нинг ахборот ҳамкорлиги масалалари бўйича вице-президенти Кэмпбелл Браун.
Унинг сўзларига кўра, медиа-саноат ривожланишнинг янги босқичини бошидан кечирмоқда ва “журналистиканинг келажаги қандай бўлишини ҳеч ким билмайди, бироқ Facebook ўз инвестициялари билан бу масала ечимига ҳисса қўшмоқчи”. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар