15:43 / 17.02.2019
10 052

Ўзбек жангарилари гуруҳи Афғонистонда армия базасини эгаллади

Ўзбек жангарилари гуруҳи Афғонистонда армия базасини эгаллади
Фото: AP
«Катибатул Имом ал-Бухорий» (КИБ) гуруҳига кирувчи ўзбек жангарилари толиблар билан биргаликда Афғонистон армиясининг Боғдис вилоятидаги базасини эгаллади. Бу ҳақда Минтақавий таҳдидларни ўрганиш марказига таяниб "Дарё" нашри маълум қилди.

Ўзбекистонда туғилган Акмал Жўрабоев (тахаллуси «Ҳожи Юсуф») Сурия мухолифатига мансуб террорчи гуруҳлардан бири — КИБга асос солди ва бошқарди. Ундаги жангариларнинг аксари Марказий Осиё давлатлари (асосан Ўзбекистон) ва Россия паспортига эга.

Гуруҳнинг ўзагини 2011 йилда Афғонистондаги лагерларини тарк этган «Туркистон ислом ҳаракати» аъзолари ташкил этади. 2018 йилга келиб жангарилар маълум сабабларга кўра Суриядан Афғонистонга қайтишни бошлади ва бу ерда мавқелари мустаҳкамлашга уринмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзбек жангарилари гуруҳи Афғонистонда армия базасини эгаллади