Москвада ўзбекистонликлар иштирокида оммавий муштлашув содир бўлди (видео)

  • 17 февраль 2019, 19:48
  • 7 901
  • Дунё
  • Москвада ўзбекистонликлар иштирокида оммавий муштлашув содир бўлди (видео)
    Москвада ўн нафар ўзбекистонлик иштирокида юз бериб, икки кишининг ўлимига олиб келган оммавий муштлашув видеоси эълон қилинди, деб ёзади «Дарё».
    Тергов қўмитаси вакили маълум қилишича, жанжал 17 февраль куни Волгоград кўчасидаги бино яқинида юз берган. Эркаклардан бири воқеа жойида тез ёрдам етиб келгунича вафот этган, иккинчиси эса — касалхонада. Унинг сўзларига кўра, муштлашув маиший сабаб асосида, аввалроқ автомойка мажмуаси ишчилари ўртасида юзага келган низо туфайли келиб чиққан. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

    Кузатув камераларидан олинган видеода Волгоград кўчасидаги жанжал машина юрадиган йўл ёнида содир бўлганини кўриш мумкин. Муштлашувдан кейин оломон ерда ётган киши атрофида тўпланган, кейинроқ полиция ва тез ёрдам машиналари етиб келган.
    Эслатиб ўтамиз, муштлашув иштирокчилари сони 10 киши бўлган, уларнинг барчаси ўзбекистонликлардир. Жанжалга иштирокчилардан бири бошқасининг укасини ҳақоратлагани сабабчи бўлган.
    [media=https://www.youtube.com/embed/b1C4OITE7j8?feature=oembed]

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Москвада ўзбекистонликлар иштирокида оммавий муштлашув содир бўлди (видео)