22:44 / 18.02.2019
5 983

Лотереяда ютилган 1,5 миллиард долларнинг эгаси чиқмаяпти

Лотереяда ютилган 1,5 миллиард долларнинг эгаси чиқмаяпти
АҚШнинг Жанубий Каролина штатида яшовчи инсон «Mega Millions»да 1,537 миллиард доллар ютиб, рекорд ўрнатганди — дунёда ҳали ҳеч бир якка шахсга бунча катта ютуқ чиқмаган! Бунақа «бахт қуши»ни оддий одамлар тугул, миллионерлар ҳам орзу қилиши тайин. Аммо..

Гап шундаки, ютуқ 2018 йилнинг октябрь ойида аниқланганди, бироқ ғолибнинг ўзидан дарак йўқ... Ушбу лотереяни ўтказиш тартиб-таомилларига кўра, омадли инсонга келиб ютуғини олиб кетиши учун 180 кун муддат берилади, шундан 120 куни ортда қолди.

Яна икки ой — шундаям номи сир тутилувчи ғолиб қорасини кўрсатмаган тақдирда 1,5 миллиард доллар пул ҳеч кимга тегмайди ва яна лотерея ютуқлар жамғармасига қайтарилади.

Фото: «Facebook»
Ғолибнинг келишини ташкилотчилардан ташқари, ҳатто Жанубий Каролина штати раҳбарияти ҳам интиқлик билан кутмоқда. Ахир штат ўз фуқароси тўлаяжак даромад солиғидан нақ 61 миллион доллар ишлаб олади-да! Симпсонвиллдаги «KC Mart» дўкони ҳам умидворлар сафида — ютуқли чиптани сотганга ҳам мукофот бор, ортиқча 50 минг доллар ҳали ҳеч кимнинг бошини оғритмаган.

1,537 миллиард доллар ақл бовар қилмас даражада катта ютуқ, бироқ энг катта жекпот саналмайди. 2016 йили бир йўла Каролина, Флорида ва Теннесси шатларида яшовчи уч инсонга чиққан 1,586 миллиард долларлик жекпотнинг рекордини ҳозирча ҳеч ким «ура олгани» йўқ.

Яккаликлар орасида бунгача энг катта ютуқ (758,7 миллион доллар) массачусетсликка чиққан.

Манба: Xabar.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лотереяда ютилган 1,5 миллиард долларнинг эгаси чиқмаяпти