АҚШдаги пойгада 18 та машина тўқнашиб кетди (видео)

АҚШдаги пойгада 18 та машина тўқнашиб кетди (видео)
АҚШда Monster Energy NASCAR Cup - Daytona 500 сериясига кирувчи пойгада 18 та машина тўқнашиб кетди. Ушбу оммавий тўқнашув видеоси 17 февралда NASCAR пойгасининг твиттердаги саҳифасида жойлаштирилган.

Машиналар бир-бирига зич кетаётганда, улардан иккитаси тўқнашиб кетган. Шундан кейин трекда оммавий тўқнашув келиб чиққан – умумий ҳисобда 18 та машина ўзаро урилиб кетган.

Кўплаб тўқнашувлар оқибатида трассада учқунлар ва тутун ҳосил бўлган.
Пойгачилардан ҳеч ким жабрланмаган. Пойга маълум вақтга тўхтатиб қўйилган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар