date
views 4 809

Туркманистондаги маҳбусларга мажбуран тавба қилганлик ҳақида тилхат ёздириб олишди…

Туркманистондаги маҳбусларга мажбуран тавба қилганлик ҳақида тилхат ёздириб олишди…
Туркманистондаги интизом кучайтирилган колонияларда жазо муддатини ўтаётган маҳбусларнинг барчасига мажбурий тарзда тавба қилганлик ҳақида тилхат ёздириб олинди. Мамлакатдаги айрим кузатувчиларнинг айтишича, бундай тилхатлар тўрт йилдан бери кўзга ташланмаган экан. Тилхатлар муаллифнинг шахсий делосига тиркаб қўйилади. Авф этилганлар рўйхатига тушганлар, айниқса, ушбу тилхатдан фақат фойда кўришлари мумкин бўлади. Авф этиш ҳақидаги президент қарори эса 21 март куни нишонланадиган Наврўз байрами арафасида эълон қилинади.

— Умид қиламизки, — дейди Маридаги интизом кучайтирилган колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳбуслардан бирининг отаси. — Бу гал авф этилганларнинг сони кўпроқ бўлади. Биз тарафдаги колонияда ҳозир 1200 нафар маҳбус сақланмоқда. Аслида эса бу колония 700 нафар маҳбусга мўлжалланган…

Яна бир нарса. Маҳбусларнинг яқинлари 2018 йил 6 ноябрида турмаларга ташриф буюрган хориж дипломатларидан ҳам умидвор бўлишганди. Ўйлашгандики, энди хориж дипломатлари доимий тарзда турмаларни назоратдан қочирмайди. Лекин бундай бўлиб чиқмади. Хорижлик меҳмонларни турмалар ичкарисига умуман киритишмади. Дипломатларнинг ўзи ҳам маҳбуслар билан суҳбатлашишга айтарли интилишмади. Маҳбуслар эса олдиндан дипломатлар келганда фақат туркман тилида гапириш ҳақида огоҳлантирилганди. Улар башарти хорижликлар рус тилида савол берса, ўзларини гўё рус тилига тушунмаётгандек қилиб кўрсатишлари лозим эди. Балки яхшиликкадир, маҳбуслар учун хорижлик кузатувчилар билан суҳбатлашишга имкон қолдиришмади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркманистондаги маҳбусларга мажбуран тавба қилганлик ҳақида тилхат ёздириб олишди…