Қозоғистон ўз пулларида русча ёзувлардан воз кечади

Қозоғистон ҳукумати миллий валюта – танганинг дизайнига ўзгартириш киритди. Энди танга ва қоғоз тангаларда рус тилидаги ёзув бўлмайди. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг тегишли фармони “Адилет” ахборот-ҳуқуқий тизими сайтида эълон қилинган.
“Банкнота ва тангалар дизайнида қўлланадиган ёзувлар матни давлат тилида расмийлаштирилади. Инвестицион ва коллекцион тангалар дизайнида хорижий тиллардаги ёзувларга рухсат берилади”, дейилган ҳужжатда.
Эски қоидаларга кўра, купюра ва тангалар безагида қозоқ тили баробарида рус тилининг ишлатилишига йўл қўйилган.
Қозоғистонда рус тили расмий тил мақомига эга. У давлат тили ҳисобланмайди ва конституцияга кўра давлат ташкилотларида қўлланиши мумкин. Мамлакат ҳукумати аҳолининг қозоқ тилидан ташқари, рус ва инглиз тилини ўрганишга ундаш мақсадида “уч тиллик” сиёсатини юргазади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!“Банкнота ва тангалар дизайнида қўлланадиган ёзувлар матни давлат тилида расмийлаштирилади. Инвестицион ва коллекцион тангалар дизайнида хорижий тиллардаги ёзувларга рухсат берилади”, дейилган ҳужжатда.

Изоҳлар 0
…