Ўғри келиб-келиб бокс бўйича чемпион қизга ташланди ва бундан қаттиқ афсус чекди...

  • 23 февраль 2019, 18:20
  • 5 150
  • Дунё
  • Ўғри келиб-келиб бокс бўйича чемпион қизга ташланди ва бундан қаттиқ афсус чекди...
    Автомобиллар сотувчиси бўлган 31 ёшли Рут да Сильва автотураргоҳга қўйган машинасига энди ўтираётганида унга бир ўғри ташланиб қолди. Эркак машинанинг орқа ўриндиғига ўтириб, қизнинг сочларини чангаллади ва отиб ташлашини айтиб таҳдид қилди. Босқинчи ундан ҳамён, телефон ва машинанинг калитини беришни талаб қилди.

    Да Сильва дастлаб таваккал қилиб ўтирмай, ўғрининг айтганини қилмоқчи бўлди. Бироқ орқани кўрсатадиган ойна орқали эркакнинг қўлларида пистолет йўқлигини кўриб қолди. Шундан сўнг бокс бўйича чемпион қиз ўзининг бўғувчи услубини қўллаб, босқинчини қўлга олди.
    Дарҳол воқеа жойига етиб келган полициячилар жиноятчини қўлга олишди. Аниқланишича, у аввал аёл кишини зўрлагани учун қамоққа олинган экан.

    Манба: Hordiq.uz

    » » Ўғри келиб-келиб бокс бўйича чемпион қизга ташланди ва бундан қаттиқ афсус чекди...