20:48 / 23.02.2019
4 433

Йиртиқ кроссовка машҳур бренд акциялари нархини тушириб юборди

Йиртиқ кроссовка машҳур бренд акциялари нархини тушириб юборди
АҚШнинг “Дьюк Блю Девилз” ва “Шимолий Каролина Тар Хилз” баскетбол жамоалари ўртасидаги баҳснинг 33-сониясида ғалати ҳодиса рўй берди.
Ўйиннинг ушбу вақтида “Дьюк Блю Девилз” вакили Сион Уильямсон паркетда сирпаниб, йиқилиб тушди. Оқибатда у кийиб олган “Nike” кроссовкаларидан бири йиртилиб кетган. Спортчининг ўзи эса тиззасидан жароҳат олган.

Ушбу беллашувни АҚШнинг собиқ Президенти Барак Обама трибунадаги мухлислар қаторида томоша қилаётган эди.
Жароҳат олган баскетболчи ўйинни давом эттира олмай, майдонни тарк этди ва унинг жамоаси 72-88 ҳисобида мағлубиятга учради.
Мазкур воқеа Уильямсонга жароҳат етказиши баробарида, “Дьюк Блю Девилз” жамоасини эксклюзив формалар билан таъминлайдиган “Nike” компаниясининг акциялари нархини ҳам 1,5 фоиз пасайтириб юборган.

Маълумот учун, клуб ва компания ўртасидаги ҳамкорлик шартномаси 12 йилга тузилган.
“Биз маҳсулотларимиз сифатига асосий эътиборимизни қаратамиз. Гарчи бу ягона ҳолат бўлса-да, ушбу муаммони аниқлаш устида иш олиб борамиз”, дея вазиятга изоҳ берган “Nike” раҳбарияти.
Бунинг натижасида Нью-Йорк биржасида “Nike”нинг асосий рақобатчилари бўлган “Adidas” ва “Puma” акциялари нархи мос равишда 0,15 ҳамда 1,63 фоиз қимматлашган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Йиртиқ кроссовка машҳур бренд акциялари нархини тушириб юборди