22:02 / 23.02.2019
11 557

Нариги дунёдан келган одам...

Нариги дунёдан келган одам...
1954 йили Япониянинг Токио аэропортида божхоначилар ғалати бир йўловчига тўқнаш келишди. У ҳужжат бўйича ҳам, ташқи кўриниши жиҳатидан ҳам оддий европалик эди. Бироқ паспорти қандайдир Торд республикасига тегишли экани маълум бўлди.
Божхоначилар ҳеч қачон бундай давлат ҳақида эшитишмаганди. Ер юзида Торд деган давлат бўлишига ишонишмасди ҳам. Йўловчини ичкарига олиб кириб, дунё харитасидан Торд давлатини кўрсатишни сўрашди. Йўловчи эркак эса сира ўйлаб ўтирмай, Андоррани кўрсатди. Бундан ташқари, ёнидаги ҳайдовчилик гувоҳномаси, тўлов пластик карточкаси ҳам Торд давлатига тегишли бўлиб чиқди.

Йўловчини то масалага ойдинлик киритилгунча нуфузли отеллардан бирига жойлаштиришди. Қўриқчи тайин этишди. Бироқ эртаси куни эрталаб номерга киришганда, йўловчидан асар ҳам йўқ эди. У изсиз ғойиб бўлганди. Ўша-ўша Торд давлатидан келган бу йўловчини ҳеч ким кўрмади, у тўғрисида эшитмади ҳам. Японлар уни «Имкониятлар сўровномаси» китобига киритишди. Олимлар эса ҳануз бир гапни такрорлашади. Торд давлатидан келган ўша йўловчи аслида нариги дунёнинг вакили.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нариги дунёдан келган одам...