17:55 / 24.02.2019
3 411

АҚШдаги ресторанда аёл Трамп кепкасидаги эркакка ташланди (видео)

АҚШдаги ресторанда аёл Трамп кепкасидаги эркакка ташланди (видео)
Массачусетс штатида яшовчи аёл Мексика ресторанида «Make America Great Again» деган ёзувли бош киймини кийиб олган эркакни кўриб, ғазабланган, дея хабар беради "Дарё" нашри.
Оқибатда аёл ҳибсга олинган. 15 февраль куни Фалмутда яшовчи 41 ёшли бразилиялик муҳожир Розайн Сантос Мексикадаги «Casа Vallarta» ресторанида содир этган тўқнашувидан сўнг безориликда айбланмоқда.
Аёлни 23 ёшли Брайтон Тернер исмли одам машҳур қизил бош киймини кийишга ҳадди сиғиб, шу кўринишда Мексика ресторанига келишга журъат қилгани ранжитган.

Тернер полицияга аёл унга бош кийими учун бақиришни бошлаганида у ўз ишлари билан шуғулланаётганини айтган. Аёлнинг ҳаракатларидан асабийлашган эркак телефонига унинг ҳаракатларини ёзиб ола бошлаган. Аёл эркакка яқин келиб, унинг бош киймини уриб туширган.

Полиция ресторанга кириб келганида, аёл Тернерга Мексика ва АҚШ ўртасида девор қуришни талаб қилаётган Дональд Трампни қўллаб-қувватлаётгани учун Мексика ресторанида таомланиши мумкинмаслигини маълум қилган.
Сантос эркакни офицерлар гувоҳлигида бошига урганидан сўнг ресторандан олиб чиқиб кетилган.
Аёл қилган ишларидан пушаймонлигини маълум қилган.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » АҚШдаги ресторанда аёл Трамп кепкасидаги эркакка ташланди (видео)
[/banner_pushhouse