19:10 / 24.02.2019
4 576

Актёр Серебряков Россияни «урушлар қўзғашда» айблади

Актёр Серебряков Россияни «урушлар қўзғашда» айблади
Алексей Серебряков русларни «псевдоватанпарварлик»ни намойиш қилгани учун танқид қилган, дея хабар беради «Дарё». Актёр Лондонда бўлиб ўтган форумда нутқ сўзлади.
«Россия 20 йил ичида ‘бир неча урушлар яратди’ Мен Грузия, Чеченистон, Украина, Сурия, хусусан Африка республикаларини ҳам назарда тутяпман», — деди Серебряков.
У қайси Африка мамлакатларини назарда тутгани ҳақидаги саволга аниқ жавоб бермаган.
Серебряков россияликларга қарши баёнотлар билан биринчи марта чиқаётгани йўқ. Аввал у Россиянинг миллий ғояси «такаббурлик ва қўполликда» эканини айтган.
Алексей Серебряков — Россия халқ артисти. У кўплаб фильмларда суратга тушган.
2012 йилда актёр оиласи билан Канадага кўчиб ўтган ва Россияни тарк этган. У кетишининг сабаблари сифатида мамлакатдаги нохуш ижтимоий вазиятни кўрсатган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Актёр Серебряков Россияни «урушлар қўзғашда» айблади