15:55 / 26.02.2019
4 103

Уоррен Баффетт 4 млрд долларлик йўқотишдан кейин баёнот берди

Уоррен Баффетт 4 млрд долларлик йўқотишдан кейин баёнот берди
Миллиардер Уоррен Баффеттнинг CNBC’га интервьюда маълум қилишича, унинг Berkshire Hathaway холдинги озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Kraft Foods ва кетчуплар тайёрловчиси Heinz’нинг 2015 йилда бирлашиши вақтида ортиқча пул тўлаган.

«Kraft Heinz - ҳали ҳам яхши бизнес, у 7 миллиард долларлик активлардан фойдаланади ва солиқлардан олдин улардан 6 млрд доллар ишлаб топади. Лекин биз ва айрим аввалги шахслар моддий активлар асл нархидан 100 миллиард доллар кўпроқ пул тўладик, шунинг учун компания 7 миллиард доллар эмас, балки 107 миллиард доллар ишлаб топиши керак», - деди у.

Журналистнинг Berkshire компанияга ортиқча тўлагани ҳақидаги саволига, Баффетт ижобий жавоб қайтарди. «Ҳа, биз ортиқча пул тўладик. Heinz учун ортиқча пул тўламадик, бу 3G (Бразилия инвестиция жамғармаси, Heinz эгаларидан бири) билан келишув эди, 50 га 50, аммо биз Kraft учун ортиқча тўлаганмиз ҳамда 15 миллиард долларлик активларни олиб ташладик», - дея қўшимча қилиб ўтди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Уоррен Баффетт бир кунда 4,3 млрд доллар йўқотганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Уоррен Баффетт 4 млрд долларлик йўқотишдан кейин баёнот берди