19:18 / 28.02.2019
5 275

Қирғизистоннинг собиқ президенти ҳақорат қилгани учун жаримага тортилди

Қирғизистоннинг собиқ президенти ҳақорат қилгани учун жаримага тортилди
Фото: «Kremlin.ru»
Бишкек суди Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни уч нафар собиқ давлат хизматчисини ҳақорат қилгани учун жаримага тортди. Бу ҳақда «Хабар» нашри маълум қилди.

Даъвогарлар — парламентнинг собиқ депутати Аҳматбек Келдибеков, бош прокурор Азимбек Бекназаров ва миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Кенешбек Дуйшебаевлар судда ютиб чиқишди.

Суд «Апрель» телеканали эфирида уларни «ўғрилар» ва «қузғунлар» дея ҳақорат қилган Атамбаевга даъвогарларга 100 минг сом (1,4 минг доллар)дан жарима тўлаш мажбуриятини юклади. Жабрланувчилар бу пулларни хайрияга ишлатишларини маълум қилишган.

Телеканалга нисбатан даъво олиб ташланди. Собиқ президентнинг адвокати суд қарори устидан арз қилишини билдирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистоннинг собиқ президенти ҳақорат қилгани учун жаримага тортилди