date
views 9 365

Нима учун Швейцарияда сигирларнинг биқинида тешиклар ҳосил қилинади? (фото)

Нима учун Швейцарияда сигирларнинг биқинида тешиклар ҳосил қилинади? (фото)
Швейцариялик болалар жилмайишади ва қизиқиш билан сигирнинг ён томонида ҳосил қилинган махсус тешикка қўлларини солишади. Жонивор бу вақтда шошилмасдан озуқасини чайнайди ёки ўзининг чап томонида нима содир бўлаётганига қизиқиш билдирмаган ҳолда туришда давом этади. Швейцариядаги чорва фермасидаги мактаб ўқувчилари учун экскурсия ана шу тарзда бўлади. Бироқ жониворлар физиологиясига ана шундай ўзгаришлар киритиш учун қандай зарурият мавжуд эди?

Бу каби ғалати ҳолат сигирлар соғлиғи ҳақидаги ғамхўрлик ва фермерларнинг молиявий даромади билан тушунтирилади. Сигир ўз эгасига максимал даромад келтириши ва юқори сифатли сут бериши учун соғлом бўлиши лозим. Бироқ афсуски, сигирларнинг мураккаб тузилган овқат ҳазм қилиш тизими ҳар доим ҳам соат каби бир маромда ишламайди, ошқозон-ичак тизимидаги бузилишлар эса ҳайвонларнинг ўлимига сабаб бўлади. Бу каби патологик ўзгаришлар озуқанинг кескин ўзгариши, рационга янги қўшимчаларнинг жорий этилиши ёки бошқа сабаблар туфайли юзага келиши мумкин. Сигирнинг ошқозонидаги микроорганизмлар янги турдаги озуқани ҳазм қилиш учун ҳар доим ҳам мослаша олмайди. Ҳазм қилиш жараёнларининг бузилиши натижасида йиғилган газлар жониворнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлади. Бу каби ачинарли оқибатларнинг олдини олиш учун ҳам махсус қурилмалар ўйлаб топилган.

Ёш жониворларнинг кўп камерали ошқозонининг биринчи бўлимига пробкали махсус воронка ўрнатилади. Кейинчалик янги озуқавий қўшилмалар билан тажриба ўтказиш жараёни ёки саломатлик ҳолатини назорат қилиш учун пробкани очиш, микрофлора намуналарини олиш ёки бошқа зарурий таомилларни амалга ошириш мумкин. Ошқозонда тўпланган, ноқулайлик туғдирадиган ёки ўлимга олиб келадиган газлар клапаннинг очилиши билан осонгина йўқотилади. Сигирларнинг ён томонидаги бу каби қурилмалар Швейцариядаги кўпгина йирик чорвадорлик мажмуаларида кенг тарқалган. Амалий фойдасидан ташқари, ён томондаги бу каби клапанлар сут фермаларига экскурсияга келган мактаб ўқувчилари ва катталар учун кўргазмали қўлланма вазифасини ҳам ўтайди.


Манба: xabardor.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нима учун Швейцарияда сигирларнинг биқинида тешиклар ҳосил қилинади? (фото)