date
views 7 973

Бирлашган араб амирликлари шайхи, миллиардер нега ҳануз уйланмади?

Бирлашган араб амирликлари шайхи, миллиардер нега ҳануз уйланмади?
Бирлашган араб амирликларида келишган ва чиройли шайх сифатида машҳур Шайх Ҳамдон ибн-Муҳаммад Аль-Маҳдум аллақачон уйланиб оила қуриши лозим эди. Аммо ҳануз уйланмаган. Ваҳоланки, у миллиардер. Демак, пул масаласида умуман муаммоси йўқ. Қолаверса, атрофида мамлакатнинг манаман деган нозанинлари бисёр. Хоҳлаганини олиб никоҳдан ўтса, меросхўрни дунёга келтириш ҳақида қайғурса бўларди-ку!

Йўқ, шайх бундай деб ўйламас экан. Айтишларича, ҳали идеалидаги қизни топмабди. Қидиришда давом этмоқда экан. Буёғидан келсак, у миллиардер сифатида кўплаб хайрия тадбирларида иштирок этади. Қашшоқ мамлакатлар аҳолисига моддий кўмак беришдан қочмайди. Дунё кезишни, саёҳат қилишни севади…

Хуллас, шайх ёр танлашда сира шошилмаслигини айтиб ўтди. Ўзининг тан олиб айтишига қараганда, умрининг охиригача бўлса-да, идеалидаги аёлни қидиришда давом этаркан. Аммо идеалидаги аёл қандай бўлиши лозимлигини сир тутмоқда.

Манба: Hordiq.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бирлашган араб амирликлари шайхи, миллиардер нега ҳануз уйланмади?