15:45 / 04.03.2019
4 519

Жоржияда узунлиги 4 метр бўлган аллигатор топилди (фото)

Жоржияда узунлиги 4 метр бўлган аллигатор топилди (фото)
Жоржия штатининг Табиий ресурслар департаменти вакиллари Блекшер кўли яқинидаги суғориш каналидан узунлиги тўрт метр, оғирлиги 300 килограмм бўлган аллигатор топилганини маълум қилди. Бу ҳақда Daryo нашри Forum Daily'га таяниб хабар берди.

«Мана аллигаторларга нисбатан дастурнинг натижаси. Улар шундай ҳажмгача ўсиши мумкин. Аллигаторларнинг бундай катталикка етишининг ягона йўли одамларни четлаб ўтишдир», — дейди Департамент вакили Мелисса Каммингс.

Ҳайвон шу даражада катта бўлганидан ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари суратнинг ҳақиқийлигига шубҳа қилган. Аммо Департаментнинг расмий суратида рептилия ёнида ўтирган ёввойи табиат биологи Brent Xauz суратнинг ҳақиқий эканлигини таъкидлаган.

Фото: Georgia Department of Natural Resources
Аллигаторни 25 февраль куни маҳаллий аҳолидан бири кўриб қолган. Шундан сўнг Хаузни у ерга чақиртиришган.

Хаузнинг сўзларига кўра, аллигатор улар кутганидан ҳам каттароқ бўлгани учун уни каналдан чиқариб олишга анча вақт кетган. Афсуски, аллигатор соғлиғи ёмон бўлиб, унинг танасидан эски ўқ излари топилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Жоржияда узунлиги 4 метр бўлган аллигатор топилди (фото)
[/banner_pushhouse