date
views 3 398

Астронавт уч ойда беш сантиметрга ўсди

Астронавт уч ойда беш сантиметрга ўсди
Фото: NASA/Энн Макклейн
2018 йилнинг 3 декабридан бошлаб орбитада бўлган 39-ёшли NASA астронавти Энн Макклейн шу вақт мобайнида сезиларли даражада ўсди, деб ёзади «Дарё».

«Мен орбитага кўтарилган пайтимдан бери икки дюйм (беш сантиметрдан сал кўпроқ)га ўсдим», — деб ёзган америкалик аёл скафандрни кийиб кўрганидан сўнг ўзининг Twitter’даги саҳифасида.

Хабарда айтилишича, Япониянинг JAXA аэрокосмик тадқиқот агентлиги гравитациянинг йўқлиги сабабли одамлар бўйи одатда тахминан 1—2 сантиметрга ўсишини айтган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Астронавт уч ойда беш сантиметрга ўсди
-->