
Хитой келгуси йилда Марсни тадқиқ этишни режалаштиряпти. Бу ҳақда Женьминь Жибао манбаси хабар берди.
Унга кўра, Чин ўлкаси 2020 йилда “қизил сайёра”га махсус қурилма учиради. Ушбу восита Марсга қўнади ва тадқиқотлар олиб боради.
Бундан ташқари, жорий йилда “Чанъэ-5” номли қурилма Ойга учирилади. У Ернинг табиий йўлдошидан тупроқ намуналарини олиб келади.
Онлайн нашримизда шу йил бошидан “Чанъэ-4” Ойнинг орт томонига муваффақиятли қўндирилгани ҳақида хабар бергандик. Бу инсоният тарихидаги Ҳилолнинг бизга кўринмас томонига муваффақиятли юборилган космик ускунага айланганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг